Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқиддан сўнг: Тошлоқдаги касб-ҳунар мактаби ёнида янги мактаб қуриладиган бўлди
Ҳоким қарори президент қарорларига мувофиқлаштирилади.
28 октябрь куни Kun.uz'да эълон қилинган «Тошлоқдаги қишлоқ «иккига ажралди» – Туман ҳокимининг ўзбошимча қарори оқибати қандай ҳал этилади?» сарлавҳали мақолага туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
«Ўрганиш хулосасига кўра, Тошлоқ тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида 50-умумий ўрта таълим мактаби ҳам, касб-ҳунар мактаби ҳам 2020-2021 ўқув йили давомида фаолият юритиб туриши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди», – дейилади расмий релизда.
Маълум қилинишича, туман ҳокими А.Жўрабоев кейинги ўқув йили бошлангунга қадар 1-сон касб-ҳунар мактаби ёнида янги мактаб қуриб фойдаланишга топширилишини айтган.
Ҳоким шу йил 12 октябрда чиқарган қарори президент қарорларига мувофиқлаштирилишини ҳам маълум қилган.
Мавзуга оид
18:02 / 16.05.2025
Ҳиди пайкални тутган қовунлар: Тошлоқда қовун пишди
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
10:09 / 28.08.2023
“Танасида 3 та игна қолди” – игналар билан яшаётган болакай Азизбек 6 ёшга тўлди
11:55 / 09.09.2022