Жамият | 10:05 / 03.11.2020
15356
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда эшакни Spark’га боғлаб, судраб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳайдовчи эшакни Spark’га боғлаб, судраб кетаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Ушбу ҳолатни ён-атрофда транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчилар кўриб қолган ва суратга олган. Воқеага гувоҳ бўлганлардан бири телефон камерасига тасвирга олинган видеони ижтимоий тармоққа жойлаган.

Ekologuz хабарига кўра, тармоқ кузатувчиси бўлган аёл бу видеони “Меҳр ва оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш жамияти нодавлат ташкилотига юборган.

ННТ бу аянчли ҳолат бўйича суриштирув олиб боришни сўраб, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилди. Шу тариқа ИИББ ходимлари ҳам бу ҳолатга эътибор қаратишди.

Жониворларга нисбатан жоҳиллик билан муносабатда бўлиш ҳолатларида айбдорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларида ҳам бунга нисбатан муайян жавобгарлик белгиланган.

Ҳозирда жониворга азоб берган ҳайдовчининг шахси аниқланган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид