«Қуёш ёрдамида электр энергиясини аҳоли ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқарганда қандайдир қўшимча солиққа тортилади, деган гап-сўзни чиқаришнинг ўзи бу – давлат сиёсатига қарши кетиш. Ҳеч қандай солиққа тортилмайди. Ҳеч қандай қўшимча тўловлар йўқ.
Қўшимча сифатида айтишим мумкинки, мана шундай технологияларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишда давлат томонидан бир қатор чегирма ва преференциялар берилган. Таннархини пастроқ ушлаш учун, аҳоли орасида ёйилиши кўламини кенгайтириш мақсадида.
Яна бир бор айтаман: ҳеч қандай солиқ ва тўловлар йўқ», дея Шерзод Хўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
















