Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига депутатлар томонидан Алишер Эркинович Мақсудов номзоди тасдиқланди.
Энди у президент томонидан лавозимга тайинланиши кутилмоқда.
Алишер Мақсудов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
У 2017 йилдан шу кунга қадар «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.
- Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига 2020 йил мартидан раислик қилган Шавкат Абдураззоқов шу йил сентябрида Наманган вилояти ҳокими лавозимига тайинланганди.
















