Энг камида 56,7 балл тўплаган абитуриентгина Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларга қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилинади.

Қўшимча квоталар тиббиёт йўналишига ажратилмаган. Бошқа йўналишга ҳужжат топширган абитуриентлар ўқишга тўлов-шартнома асосида қабул қилинади.

Aбитуриентлар ўқишни тугатгандан кейин Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида камида 5 йил ишлаб бериши керак.

Юқоридаги талаблар асосида 13 ноябрдан бошлаб ўқишга хоҳиш билдирган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ташкил қилинади. Учрашувлар 3та туманда 4та сектор раҳбарлари ҳамда олий ўқув юртлари вакиллари томонидан ташкил этилади.

Мазкур акция президентнинг 2 октябрь куни Қорақалпоғистонга сафари давомида берилган топшириқнинг ижроси доирасида амалга оширилмоқда.