Имзолаш маросимида Франция томонидан Европа ва ташқи ишлар вазирининг ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вазир-делегати Франк Риестер, Франция ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Жан-Батист Шовель, Франция ТИВ континентал Европа раҳбари Максим Дафри ҳамда бевосита Rungis Semmaris бош директори Стефан Лаяни иштирок этишди.
Rungis Semmaris компаниясининг иштироки билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда ягона бўлган, юқори халқаро стандартларга мувофиқ саккизта йирик агрологистика марказлар тармоғини яратиш ва бошқариш лойиҳаси амалга оширишни режалаштирмоқда.

«Ушбу улкан агрологистика марказлари йирик шаҳарларнинг чеккаларида қурилади — уларнинг умумий майдони қарийб 200 гектарни ташкил этади, умумий қуввати эса йилига 3 миллион тоннадан ортиқ бўлиши кутилмоқда.
Энг йирик Тошкент агрологистика маркази 70-100 гектар майдонни эгаллайди, энг ихчами эса Хоразмда бўлади, аммо унинг 10 гектар майдонни эгаллаган ҳажми ҳам катта таассурот қолдиради.
Худди Франциянинг машҳур Ранжис мега-бозорида бўлгани сингари, ушбу агрологистика мажмуаларда ҳам фақат улгуржи савдогарлар савдо қилишлари мумкин бўлади. Агро марказларнинг асосий мақсади мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорга чиқиш учун тайёрлаш жараёнини халқаро даражага етказишдир», - дея тушунтириш берди қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев.
Ҳар бир агрологистика марказида барча зарур объектлар жамланади булар: кросс-доклар, савдо павильонлари, меҳмонхоналар, тижорат банклари ҳамда хизматлар: саралаш, калибрлаш, қуритиш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, етказиб бериш, божхона расмийлаштируви, карантин, озиқ-овқат хавфсизлигини сертификатлаш, мутахассислар маслаҳатлари бошқалар жамланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра саккизта агрологистика марказлари базасида қарийб 10 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади. Жумладан,

















