Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди. 

Шунга кўра, белгиланган йилларда республикада, жумладан: 

22та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўрнига эга), 16та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўрнига эга) янги қурилади; 

жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича жами 55та лойиҳа (шундан 23таси янги қурилиш) амалга оширилади;

11та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7таси реконструкция қилинади;

соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жами 131та лойиҳа (шундан 24таси янги қурилиш) амалга оширилади;

Шунингдек, илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14та лойиҳа амалга оширилади.

Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.

Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари ҳам кўрилади.