2021 йилда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича янги қарор имзоланди
Яқин 10 кун ичида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади. 1 февралдан бошлаб экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилади.
Жорий йил 14 январ куни «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди. Қарорда жорий йил экспорт салоҳиятини тиклаш ва кенгайтириш бўйича ишлар ҳақида маълумот берилган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, 10 кун муддатда «Ишлаб чиқарувчидан то истеъмолчига» тамойили асосида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади.
Шунингдек, экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан экспортга йўналтирилган махсулотларни ишлаб чиқариш учун 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди. 2021 йил 1 февралдан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилиши маълум қилинди.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Аввалроқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов экспортга юборилган маҳсулот учун маблағнинг тадбиркор ҳисобига келиб тушиши, уни ундириб олиш ишлари бўйича янги тизим йўлга қўйилишини маълум қилганди.
Шунингдек, вазир 2021 йилда ўзгараётган инвестицион сиёсат ҳақида маълумот берган.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024