Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден ва Эрон ядро келишувини тиклаш бўйича музокаралар ўтказмоқда - ОАВ
АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг маслаҳатчилари Эрон билан ядро келишувини тиклаш бўйича музокаралар бошлашди. Бу ҳақда Исроилнинг 21-телеканали маълум қилди.
Канал маълумотларига кўра, АҚШнинг расмий шахслари Байденнинг инаугурациясидан бир неч кун олдин Исроилга Теҳрон билан ядро келишуви бўйича мулоқот тиклангани ҳақидаги ахборотни беришган.
Ўз навбатида, Исроил ядро келишуви кенгайтирилиб, унда Эроннинг баллистик ракеталар дастури ва террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлашига чекловлар киритилишига эришмоқчи.
АҚШ Эрон билан бойитилган уран ишлаб чиқарилишини чеклаш бўйича 2015 йилда тузилган ядро келишувидан 2018 йилда чиқиб кетганди.
2020 йил ноябр охирида эса Эрон шимолида мамлакатнинг “ядро дастури отаси” деб аталган ядрочи олим Муҳсин Фаҳризода ўлдирилганди. Теҳронда олимнинг ўлдирилишига Исроил алоқадор деб ҳисобланмоқда.
Шундан кейин Эрон январда Фордодаги ядро объектида 20 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди. АҚШ давлат департаментида бу Эрон томонидан “ядровий товламачилик” деб аталган ва Эроннинг ядро дастури муқаррар муваффақиятсизликка учраши айтилган.