Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура пора билан ушланган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари иши бўйича маълумот берди
Хоразм вилоят прокуратураси «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари Муратбай Базаримбетовга нисбатан очилган жиноят иши бўйича маълумот берди.
«2020 йил 24 декабрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош директори Базаримбетов Муратбай Алламбергенович ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят ишининг қўзғатилишига М.Базаримбетовнинг Тупроққалъа тумани ҳудудида янгидан ташкил қилинаётган «Best Azia Metan» МЧЖга ўрнатиладиган 630 кВт трансформатор пунктини 6-10 кВт электр линиясига яқин таянчдан 6500 кВт.га уланишда амалий ёрдам бериши эвазига 15 000 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида тамагирлик йўли билан пора тариқасида олгани асос бўлган.
Ҳозирда ушбу жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари Хоразм вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Жиноят иши бўйича М.Базаримбетовга нисбатан 25.12.2020 йилда Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган.
Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг 25.12.2020 йилдаги ажримига асосан М.Базаримбетовга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
М.Базаримбетов ҳозирда Хоразм вилоят ИИБ 11-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари Муродбой Базаримбетов пора олганликда гумонланиб, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ушлангани ҳақида Kun.uz ўз манбаларига таяниб жорий йил 8 январ куни хабар берганди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.06.2026
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:33 / 25.06.2026
Электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора олаётганда ушланди
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
18:32 / 23.06.2026