Албатта бундай ижобий ўзгаришлар мамлакатнинг халқаро имижига ҳам таъсир қилмай қолмаяпти. Ўзбекистон 2018 йил АҚШнинг диний эркинлик бўйича «қора рўйхати»дан, 2020 йилнинг декабр ойида эса диний эркинлик бўйича «Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати»дан (Special Watch List) чиқарилди.

2019 йил 2 август куни президент қарори билан Қорақалпоғистонда жойлашган халқ учун «ичкаридаги» қийноқларнинг рамзи ва борса келмас дея таърифланадиган Жаслиқ қамоқхонаси ёпилди, маҳкумлар тайинланган жазо турига қараб бошқа қамоқхоналарга кўчирилди. Шунингдек, Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакиллари 2016 йилдан Ўзбекистондаги қамоқхоналарда маҳкумларга кун тартибини бузмаган ҳолда намоз ўқиш ва рўза тутишга рухсат берилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик гуруҳларга алоқадорлар, мойиллик кўрсатганлар ёки адашиб қўшилиб қолган кишиларнинг рўйхатини олиб бориш амалиётига чек қўйилди.

Умра зиёратига борувчилар сони дастлаб 2018 йилда 6 минг кишидан 10 минг кишига оширилди, 2019 йилга келиб умрага борувчилар сонига қўйилган чеклов бутунлай бекор қилинди ва ушбу муқаддас сафарга чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкинлиги белгиланди.

Ҳаж зиёратига борувчилар сони ҳам 2017 йилда 5200 нафардан 7200 нафарга оширилди. 2020 йил февралдан Тошкент-Мадина йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилди. Шу билан бирга, Умра ва Ҳаж зиёратларини ташкил қилиш учун сайёҳлик фирмаларига рухсат берилмаётгани кўпчилик тадбиркорларни ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг норозилигига