Давлат статистика қўмитаси марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 3 февраль куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.
Суякли мол гўшти 45 минг сўмдан 65 минг сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳарининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» ва Урганч шаҳариннг «Урганч марказий деҳқон бозори» расталарида (45 минг сўм) қайд этилган.
Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (65 минг сўм) кузатилган.
Қўй гўшти 48 минг сўмдан 78 минг сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» (48 минг сўм) арзонлаштирилган расталарида рўйхатга олинган.
Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (78 минг сўм) кузатилган.
Картошка 2 800 сўмдан 6 минг сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувдаги йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 минг 800 сўм) қайд этилган.
Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 минг сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 минг 200 сўмдан 3 минг 500 сўмгача (кг)
Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да (1 минг 200 сўм) рўйхатга олинди.
Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи(3 минг 500 сўм) кузатилди.
Сабзи 1 000 сўмдан 4 минг сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган.
















