Ўтган йили Ўзбекистонда 17 мингдан ортиқ фуқаро фирибгарлик жинояти жабрланувчисига айланди - ИИВ
2020 йил давомида республикада 10 мингдан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фирибгарликлар оқибатида 17 мингдан ортиқ фуқаро жиноят жабрланувчисига айланган, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар, қолган қисми эса аёлларни ташкил этади. Фуқароларнинг ишонувчанлиги ва осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи фирибгарларнинг тузоғига тушишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Чет элга ишга жўнатиш (13,1 фоиз), ер, уй олди-сотдиси (13.9 фоиз), ўқишга ёки ишга киритиш (9 фоиз) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, юқоридаги кўрсаткичларнинг ошиб кетишига сабабчи бўлиб қолманг. Арзон автомашина ёки уй олиш ниятида йиллаб ҳалол йиғган пулларингизни алдовларга учиб, ўз қўлингиз билан фирибгарлар қўлига топшириб қўйманг. Қонунга хилоф равишда қинғир йўллар билан нисбатан арзон мулкка эгалик қиламан, деб жабрланувчилар сафидан жой олманг.
Сизга тегишли мулкларнинг олди-сотдиси билан боғлиқ ҳаракатларни давлат органлари орқали амалга оширишни сўраймиз. Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик ўз қўлингизда”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024