Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. 

Заҳириддин Садриддинович Собиров

ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабарига кўра, майор Заҳириддин Садриддинович Собиров Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Заҳириддин Собиров 2019 йил октябридан буён Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У Янгиерда 2017 йил ёзидан буён ишлаб келган Обидов Улуғбек Обид ўғлининг ўрнида иш бошлади.

Акмал Неъматович Холматов

Заҳириддин Собиров ўрнига Ширин шаҳар ИИБнинг янги бошлиғи этиб подполковник Акмал Неъматович Холматов тайинланди.

Тайинловга қадар А. Холматов Сирдарё вилояти ИИБ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Иқболжон Абдубаннобович Ҳамроқулов

Подполковник Иқболжон Абдубаннобович Ҳамроқулов Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар И. Ҳамроқулов Фарғона вилояти ИИБ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Қувасой шаҳар ИИБга 2020 йил апрелидан буён раҳбарлик қилиб келган подполковник Элёрбек Ғаниев 2021 йил январида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи лавозимига тайинланганди.