Андижон давлат университетининг Ахборот-ресурс маркази ҳамда ободонлаштириш ходимларининг 6 нафарида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига университетдаги манба хабар берган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда талабалар ва университет ходимларида коронавирус аниқланганлиги ва ўқишлар онлайн тарзда ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Суриштирув натижасига кўра, университетнинг 6 нафар ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бироқ талабалар орасида касалланиш ҳолатлари кузатилмаган.

Касалланган ходимлар даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Маълум бўлишича, ўқиш жараёни одатдагидек давом эттирилади.