Ўзбекистон | 18:51 / 17.03.2021
12361
3 дақиқада ўқилади

Олий суд матбуот котиби «Сардоба иши» ёпиқ судда кўрилаётгани ҳақида гапирди

Сардоба сув омбори ўпирилишига оид жиноят иши ёпиқ судда кўрилмоқда. Олий суд матбуот котиби буни «турли хил гап-сўз, талқинлар бўлмаслиги» билан изоҳлади.

16 март куни Ўзбекистон Олий судида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маҳкама матбуот котиби Азиз Обидов жамоатчилик диққат марказида турган суд жараёнларининг ёритилишига тўхталди.

Обидов блогер Отабек Сатторий иши ва Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ишини ёритишда журналистларни холисликка чақирди.

«Бу ишлар судда очиқ-ойдин кўриляпти. Лекин, нима бўлганда ҳам, айрим блогерлар ва бошқа ОАВ вакиллари интернет тармоғида ушбу жараёнларни ёритишда, юмшоқ қилиб айтганда, хатоларга йўл қўйяпти. Мен буларни [суд жараёнларини] холис ва тўғри ёритишга даъват қилардим. Шунингдек, суд жараёни якунини, суднинг ҳукмини кутишга чақираман», – деди у.

Олий суд матбуот котиби Сардоба сув омборидаги техноген офатга оид жиноят иши ёпиқ судда кўрилаётгани ҳақида ҳам тўхталди.

«Яқинда расмий ОАВда – интернет нашрида ишлайдиган бир журналист менга телефон қилиб сўраяпти: «Азиз ака, [Сардоба иши бўйича] ёпиқ суд бўляпти. Шунинг тафсилотларини бир айтиб берсангиз, нима бўлаётган экан?»

Мен айтдим, биз суд бошланишидан олдин иш ёпиқ судда кўрилади деб эълон берганмиз. Турли хил гап-сўз, талқинлар бўлмаслиги учун. Ёпиқ суд тугагандан кейин лозим бўлган ахборот Олий суд томонидан эълон қилинади», – дея Азиз Обидовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Азиз Обидов

Эслатиб ўтамиз, «Сардоба иши» Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриляпти. Олий суд бу ҳақда бундан 3 ой олдин хабар берганди. 21 декабрда бошланган суд ҳақида маҳкама жамоатчиликни 25 декабрда хабардор қилган.

Судланувчилар – жами 17 киши. Ҳозирча ягоналигича қолаётган расмий ахборотда 17 нафар судланувчидан фақат бир нафарининг кимлиги очиқланган: М.Холматов, у «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси» бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ишнинг ёпиқ судда кўрилиши унинг «бевосита давлат сирларига боғлиқлиги» билан изоҳланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти