Шимолий Корея бир ҳафта ичида иккинчи ракета синовини ўтказди
Шимолий Корея 25 март куни Япон денгизи томон номаълум снаряд учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси маълум қилди.
Жанублик ҳарбийлар Шимол айнан қандай снарядлар учиргани ва уларнинг сони борасида аниқлик киритмаган.
Бу орада Япония Шимолий Корея 2та баллистик ракета учирганини тахмин қилмоқда. Ҳудуддаги кемалар огоҳ бўлишга чақирилган.
NHK телеканалининг ҳарбий манбага таяниб хабар беришича, снарядлар маҳаллий вақт билан соат 7:06да учирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ракеталарнинг максимал учиш баландлиги 100 кмдан ошмаган, узоқлиги 450 кмга яқинни ташкил қилган. Ракеталар ҳеч қандай хавф солмаган.
Япония синовлар юзасидан Шимолий Кореяга эътироз билдирган. Ўз навбатида Жанубий Корея Пхеняннинг янги синовлари билан боғлиқ ҳолда Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказмоқда.
Шимолий Корея бир ҳафта ичида иккинчи марта ракета синовларини ўтказмоқда. 24 март куни Пхенян дам олиш кунлари 2та қанотли ракета учиргани маълум қилинганди.
Баллистик ракеталардан фарқли, қанотли ракеталар БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялари остига тушмайди. Шимолий Корея 2017 йилдан бери ядро ва узоқ масофаларга мўлжалланган ракеталар синовларини кўнгилли тарзда амалга оширмай келмоқда.
Бу орада таҳлилчилар 21 март кунидаги ракеталар учирилишини Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Жо Байденга илк очиқча чақириғи деб баҳолашган.
Мартнинг биринчи ярмида Корея яриморолида АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтганди. Пхенян ушбу машғулотларни танқид остига олиб, Сеул билан тинчлик сулҳини бекор қилиш билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
16:31 / 18.10.2024
КХДР Украинадаги урушга 12 минг ҳарбийсини юбормоқчи — Жанубий Корея разведкаси
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
19:27 / 17.10.2024
Шимолий кореялик ҳакерлар ядровий дастур учун 3 млрд доллар ўғирлаган — Microsoft
10:10 / 17.10.2024