Ўзбекистон | 12:59 / 25.03.2021
1831
1 дақиқада ўқилади

«Turkish Airlines» Урганчга янги авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин

Туркиянинг «Turkish Airlines» авиакомпанияси «Урганч халқаро аэропорти» раҳбарияти билан янги авиақатновларни йўлга қўйиш масаласида музокара ўтказди.

Фото: Nicolas Economou/NurPhoto via Getty Images

24 март куни Урганч шаҳрида ўтказилган учрашувда туркиялик меҳмонларга аэропорт хавфсизлиги, учиш-қўниш ва бурилиш йўлаклари, қайси турдаги ҳаво кемаларига хизмат кўрсатилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.

Аэропорт директори Худойберган Курязов туризм соҳаси вакиллари ва мамлакатга келадиган сайёҳлар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳаво кемалари ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, шунингдек, ҳаво кемалари ва йўловчиларига сифатли хизмат кўрсатишга тайёр экани ҳақида баёнот берди.

Томонлар тез орада ҳамкорлик шартномасини имзолаш ҳақида келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 28 мартдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда.

«Turkish Airlines» дунёнинг энг йирик авиакомпанияларидан бири бўлиб, 120дан ортиқ мамлакатга парвозларни амалга оширади.

Мавзуга оид