ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020 йил 18 март куни соат 23:00лар атрофида Қарши шаҳар Алишер Навоий кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб келган «Ласетти» автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилган.

Оқибатда ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё вилояти филиалига ётқизилган. Хабарда айтилишича, кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан йўловчи вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда.

Самарқандда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 65 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Қашқадарёда 2021 йилнинг 2 ойи давомида ЙТҲ оқибатида 26 нафар одам ҳалок бўлган