Дубай полицияси “Арвоҳ” лақаби билан танилган франциялик наркобарон Муфид Бушибини қўлга олди, деб хабар берди WAM агентлиги.
“Гарчи француз детективларида Бушибининг 20 йил илгариги фотосурати бўлса-да, тезкор ходимларимиз замонавий технологиялар ёрдамида унинг яширинган жойини аниқлашга муваффақ бўлди”, – дея Дубай полицияси ходими Жамол Салом ал-Жаллафнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.
Бушиби ўн йилдан буён сохта ҳужжатлардан фойдаланиб яшириниб юрганди.
Терговчиларнинг маълумот беришича, у Европага йилига қиймати 82,6 млн долларлик 60 тонна гиёҳвандлик моддаси олиб кириш билан шуғулланган.
2015 йилда Бордо суди уни сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум қилган.
















