Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳмонхоналарга субсидия бериш муддати 2023 йилгача узайтирилди
Фото: Dreamstime
Меҳмонхоналарга субсидиялар бериш муддати 2023 йилнинг 31 декабригача узайтирилди, дея хабар бермоқда “Туризм ҳуқуқий ахборот канали”.
Муддати узайтирилган субсидиялар қандай меҳмонхоналарга берилади?
3 юлдузли тоифа учун 50та хонадан кам бўлмаган ва 4 юлдузли тоифа учун 100та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхоналар субсидияланадиган меҳмонхоналар ҳисобланади.
Белгиланган тартибда субсидия қандай ажратилади?
Aгар меҳмонхоналар 3 юлдузли (50та хонадан кам бўлмаган) ва 4 юлдузли (100та хонадан кам бўлмаган) тоифага кирса ва 2023 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда белгиланган тартибда субсидияланади.
Субсидия олиш учун инвесторлардан нима талаб қилинади?
Инвесторлар субсидия олиш учун ҳужжатларни топшириш санасида Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаслиги ва банкротлик ва тугатиш жараёнида бўлмаслиги талаб қилинади.
Субсидиялар миқдори қанча?
- 3 юлдузли меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 40 миллион сўм;
- 4 юлдузли меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 65 миллион сўм.
Субсидиялар бериш тартибининг қонуний асоси қандай?
Меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми давлат бюджетидан қопланиши президентнинг «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган. Қарорда инвесторлар харажатларининг бир қисмини давлат бюджетидан молиялаштириш миқдори қўшимча равишда ташкил этилаётган хоналар сони 50 мингтага етгунга қадар субсидиялаш белгиланганди.
Субсидия олиш масаласи бўйича қаерга мурожаат қилиш лозим?
Инвесторлар субсидия ажратиш ва молиялаштириш масаласи бўйича Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилишлари лозим.
Мавзуга оид
09:30 / 04.02.2026
Лимонзор барпо этганлар субсидия олади
14:30 / 03.02.2026
Элчихоналарда маданият ва туризм бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
20:47 / 30.01.2026
Ўзбекистон мазали таомга эга давлатлар рейтингидан тушиб кетди
09:18 / 30.01.2026