Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда муқаддам 3 марта судланган шахс яна фирибгарлик жинояти устида ушланди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида муқаддам уч марта фирибгарлик ва пора бериш жиноятларини содир этиб судланган шахс яна фирибгарлик жинояти устида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, И.М. фуқаро Х.ни 2 000 доллар эвазига Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси тизимига танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишга ишонтириб, 1 500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суриштирувларда мазкур шахс аввал ҳам фирибгарлик ва пора бериш каби жиноятлари учун 3 марта судлангани маълум бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.