Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 апрелдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади
Жорий йилнинг 5 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилдаги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, қарорга мувофиқ 7 апрелдан Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчилар учун иситиш мавсуми якунланади.
Қайд этилишича, шундан сўнг навбатдаги, 2021-2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари белгиланган тартибда бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан 2020 йил 15 октябр кунидан пойтахтда иситиш мавсуми бошланганди.
Иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичда – ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида), иккинчи босқичда – кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026