"Россельхознадзор" Фарғона вилоятидан Россияга ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга қўйилган вақтинча тақиқни бекор қилди

Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) Фарғона вилоятидан барча турдаги ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга қўйилган вақтинча тақиқни олиб ташлади.
“Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Россия Федерациясига экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатлаш борасида назоратнинг кучайтирилгани ҳақидаги маълумотидан келиб чиқиб, “Россельхознадзор” 2021 йил 7 апрелдан бошлаб Ўзбекистон томонининг берган кафолатларига асосланиб, Россия Федерацияси ҳудудига Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампирдан бошқа барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат беради”, дейилади "Россельхознадзор" хабарида.
Аввалроқ, Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати 1 тонна импорт қилинган қуритилган ўрикда капер қўнғизи аниқлангани важи билан Фарғона вилоятида етиштирилган барча ўсимлик маҳсулотига тақиқ жорий этгани ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари, Фарғона вилоятидан экспорт қилинган булғор қалампири ва помидор таркибида зараркунанда топилгани важи билан ушбу ҳудуддан айни маҳсулотларни импорт қилишга тақиқ қўйилганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

08:40 / 07.06.2025
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм

12:13 / 06.05.2025