Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Умурзоқов: Ўзбекистон GSP+ дастурига аъзо бўлди
Ўзбекистон ЕИга қатор маҳсулотларни имтиёзли шартларда етказиб бериши мумкин бўлди. Ўзбекистоннинг ЕИ GSP+ дастурига аъзо бўлгани бунга имкон беради. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Шу вақтга қадар ЕИ GSP+ дастурига Арманистон, Боливия, Кабо Верде, Қирғизистон, Монголия, Покистон, Филиппин, Шри Ланка давлатлари тўлиқ аъзо ҳисобланади.
Бу дастур Европа Иттифоқи бозорларига ривожланаётган мамлакатлардан келаётган қишлоқ хўжалиги ва бошқа айрим турдаги маҳсулотлар экспортига берилган имтиёзлардир.
Дастурга тўлиқ аъзо бўлган давлат Европа Иттифоқи бозорларига 3000га яқин маҳсулотларни божхона тўловларисиз, 3200 турдаги маҳсулотларни эса пасайтирилган ставкалар бўйича экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.
GSP+ дастурига киришдан манфаатдор мамлакат муайян шартларни бажариши талаб этилади. Жумладан, инсон ҳуқуқлари ва асосий меҳнат стандартлари соҳасида 16 та, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасида 11 та – жами 27 халқаро конвенцияларни ратификация қилиши ва самарали амалга ошириши лозим.
Мавзуга оид
13:29 / 14.01.2026
Эронда қурбонлар сони ўсмоқда: ЕИ ва Британия санкцияларни кучайтиришга тайёрланяпти
11:51 / 08.01.2026
Германия ИИВ раҳбари: Киев ЕИга эркаклар оқимини қисқартириши керак
20:35 / 04.01.2026
Европа вакиллари Киевда тинчлик режасини муҳокама қилди
10:00 / 25.12.2025