Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм ва спорт вазирлигига тайинловлар амалга оширилди. Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди
Президент фармони билан Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқланди.
Шунингдек, президентнинг тегишли қарори билан:
- Улуғбек Аъзамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Абдулазиз Оққулов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Аваз Каримов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Зариф Қозоқов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Президентнинг тегишли қарори асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Нодир Муродов лавозимидан озод этилди.

Президент қарори билан бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фахриддин Давруков Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 апрелдаги президент фармонига мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди.
Мавзуга оид
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025
Дарахт экиш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган чеклов баҳор ва ёзда бекор бўлади
10:00 / 23.11.2025
Чангга қарши сафарбарлик ва ИИББда ин қурган талончилар — ҳафта дайжести
12:47 / 19.11.2025