Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда Қашқадарёдан олиб келинаётган 329 кг истеъмолга яроқсиз гўшт ёқиб юборилди
Сирдарё вилоятида Қашқадарёдан олиб келинаётган истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинган ва лаборатория текширувидан сўнг ёқиб юборилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган «Сирдарё» карантин масканида ўтказилган тадбирда Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи Ж.С. бошқарувидаги « Nexia» машинаси текширилган ва унда ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 329 кг қорамол гўшти борлиги аниқланган.
Ушбу гўшт вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига олиб борилиб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлган.
Шундан сўнг ушбу гўшт вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг тегишли хулосасига асосан Гулистон тумани Зарбдор маҳалласи ҳудудида ёқиш йўли билан йўқ қилинган.
Қайд этилишича, фуқаро Ж.С. бошқарувидаги «Nexia» машинаси тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходимларига тегишли тартибда топширилган.
Аввалроқ Қарши шаҳрида эшак сўйиб сотиб келган шахслар ушланган эди. Улар фаолият олиб борган хонадон текширилганда 20 бош тирик эшак ва яна анча эшак гўшти топилган эди.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:07 / 05.05.2026
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
14:42 / 20.04.2026