Сурхондарёда фермерлардан бирига тегишли бўлган 40 сотих ерни 120 миллион сўмга сотаётган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. шу туманда фаолият олиб борадиган «Я.Н.» фермер хўжалиги ҳудудидан ер сотаётганда ушланган.
Қайд этилишича, А.Ж. фуқаро С.нинг ишончига кириб, «Я.Н.» фермер хўжалиги ҳудудидан 40 сотих ер майдонини шахсий томорқа сифатида фойдаланиш учун олиб бериб, танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 120 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда фермернинг ўғли отасига тегишли ерни сотаётганда ушланди
Сурхондарёда каналнинг муҳофаза майдонидаги ерни 75 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди















