Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда танишининг СМСларни тарқатиб юбормаслик эвазига пул талаб қилган аёлга жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида яшовчи аёл шу туманда яшовчи шахсга унга тегишли СМС ёзишмаларни хотинига кўрсатмаслик эвазига йирик миқдорда пул талаб қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 15 апрел куни Паст Дарғом туманида яшовчи Хайрулло туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда, Умида исмли таниши, Баҳора исмли бошқа бир аёл билан ёзишган СМСларини қўлга киритиб, ушбу ёзувларни турмуш ўртоғига беришини айтиб қўрқитаётганини маълум қилган.
Қайд этилишича, Баҳора Хайруллонинг ёзишмаларини тарқатиб юбормаслик эвазига ундан 14 миллион сўм пул талаб қилган. Хайрулло ўз мурожаатида Умидага нисбатан қонуний чора кўришларини сўраган.
Таъкидланишича, 2021 йил 15 апрел куни Паст Дарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Умида Хайруллодан келишилган пулдан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:39
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
11:31 / 02.07.2026
Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026