Жорий йил 15 апрел куни давлат раҳбарига қиймати 238,2 млрд сўм бўлган Самарқанд халқаро аэропортининг реконструкцияси жараёнлари тақдимоти ўтказилди. Таъкидланишича, айни дамга қадар лойиҳага ажратилган маблағ миқдори 200 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган янги аэропорт «очиқ осмон» режимида ишлайди ва 1000 киши иш билан таъминланади.

«Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорининг 2-иловаси бўлган «2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича Манзилли дастур»да эса Самарқанд халқаро аэропорти реконструкцияси учун давлат бюджетидан 62 миллион АҚШ доллари сарфланиши кўрсатилган.
Реконструкциядан сўнг шунча давлат бюджети ҳисобига бунёд этилган Самарқанд халқаро аэропорти ва аэродром комплексининг (аэронавигациядан ташқари) модернизацияси ҳамда бошқаруви ҳуқуқи тўғридан тўғри Air Marakanda МЧЖга давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида 20 йил муддатга топширилиши кутилмоқда.
Gazeta.uz’нинг ёзишича, Air Marakanda компанияси Самарқанд халқаро аэропорти инфратузилмасини ривожлантиришга 80 млн доллар инвестиция киритади ҳамда уни Германиянинг Мюнхен халқаро аэропорти, Туркиянинг Истанбул халқаро аэропорти мутахассислари билан ҳамкорликда йирик транспорт ва сайёҳлик марказига айлантириш режалаштирилган.
Очиқ маълумотларга кўра, Air Marakanda МЧЖ бор-йўғи бундан бир йил аввал - 2020 йил 9 апрелда ташкил қилинган. Ҳаво транспорти соҳасидаги хизматларни кўрсатишга ихтисослашган компаниянинг устав фонди миқдори 400 миллион сўм этиб кўрсатилган.

Таъсисчиси эса, бизнесменлар орасида солиқлардан қочиш учун танланадиган офшор ҳудуд дея эътироф этиладиган Кипр давлатида (Αγίου Αθανασίου, 46, INTERLINK HERMES PLAZA, Floor 4, Flat 400Α) рўйхатдан ўтган Drupola Holding Limited компанияси. Очиқ маълумотларга









