«Ўзэнергоинспекция» матбуот хизматининг маълум қилишича, жойларда ўрганишлар натижасида истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясидан қоидаларга зид равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

«2021 йил I чорагида ўтказилган ўрганишлар давомида жами 166 та истеъмолчи томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. 

Ушбу қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тизимга етказилган зарар бўйича жами 1 млрд 825 млн сўм электр энергияси миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бугунги кунда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ундириш ишлари олиб борилмоқда», дейилади «Ўзэнергоинспекция» маълумотида.