Қайд этилишича, аввалдан кузатувга олинган фуқаро Ч.А. бошқарувидаги «Нексия» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада, ушбу шахснинг чўнтагида жами 3 дона полиэтилен ўрамда «опий» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Шунингдек, автотранспорт воситаси юкхонасидаги эҳтиёт қисмлар сумкаси ичига яширилган 1 дона электрон тарози ва 1 литр сиғимли газ баллон ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Экспертиза-криминалистика бошқармасининг хулосасига кўра, ушбу гиёҳвандлик моддалар соф оғирлиги 99,42 граммни ташкил этувчи «опий» эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.










