09:57 / 24.05.2021
6107

Келес кўприги орқали транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди

Келес кўприги орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғи шохобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида 2021 йил 23 май куни соат 11:00дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилди.
 
Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ва 4К-702 автомобиль йўли орқали ташкил этилди (суратда кўк рангда).

“Ҳурматли фуқаролар. ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб-интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг”, дейилади хабарда.

Top