«Нигоҳ-2030» лойиҳасининг беш йиллигини нишонламоқдамиз. Мен бошланғич нуқтага қайтмоқчиман – саволни бошқачароқ берсак: Агар аввалгидек нефт ишлаб чиқарувчи бадавлат давлат бўлиб қолишда давом этсак, нима бўларди?

– Ўтмишга боқсак, нефт Саудия Арабистони қироллигига мислсиз хизмат қилиб келди, лекин барчамиз биламизки, Саудия Арабистони нефтдан аввал ҳам мавжуд бўлган. Нефт келтирган даромад ва юксалиш биз 30- ва 40-йилларда эҳтиёжимиз бўлганидан анча кўп. Бинобарин, даромаднинг ва иқтисодий ўсишнинг ҳажми биз кутганимиздан кўра юзлаб баробарга кўпроқ бўлди. Бу – Саудия Арабистони қироллигининг барча эҳтиёжларини қондиради, деган таассурот уйғотган эди.

Ўшанда аҳолимиз 3 миллиондан кам эди. Пойтахт Ар-Риёдда эса 150 минг одам яшар эди. Вақт ўтиши билан нуфус ўсиб борди – саудияликлар сони ҳозирда 3 миллиондан 20 миллионга етган. Нефт бизнинг 60-, 70-, 80- ва ундан кейинги йиллардаги эҳтиёжларимиз ва яшаш тарзимизни қоплаб келди. Биз айни тарзда давом этсак, аҳоли ўсишининг бундай суръати билан стандарт яшаш тарзимизни яна 20 йил сақлаб тура олардик. Бу – биринчи риск эди. Бошқа тарафдан олиб қарасак, биз яхшироқ даражага интилишимиз ва янада юксалиш йўлларини қидиряпмиз.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони қироллигининг иқтисоди асосан нефтга боғланиб қолиш риски ҳам бор. Нефт яқин 40 ёки 50 йилда яхшигина синовларга дучор бўлади.

Чекланган утилизация, нархларнинг қулаши ёки бошқа иқтисодий силкинишлар бўлиши мумкин. Бу биринчи сабаб.

Иккинчи сабаб – Саудия Арабистонида нефтдан бошқа бир неча соҳаларда жуда кўп имконият бор. Кончилик, сайёҳлик, логистика, сармоя соҳалари – катта имкониятлар. Нефт борасида муаммо чиқмаган тақдирда ҳам саудлар сифатида мамлакатимизга наф келтириш учун ғайратли ва интилувчан бўлишимиз шарт. Мана шулар бизнинг «Нигоҳ-2030»га интилишимиз ва келажакда рўбарў келишимиз мумкин бўлган муаммоларни ечиш ҳали тегилмаган имкониятлардан фойдаланишга рағбатлантиради деб ўйлайман. Биз юксалишда, гуллаб-яшнашда ва жаҳон миқёсида рақобатлашишда давом этамиз.