09:38 / 03.06.2021
2469

Тахтиқорача довонининг Самарқанд вилоятидан ўтувчи қисмида «Газель» юк машинаси жарликка қулаб кетди

Тахтиқорача довонининг Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган қисмида «Газель» юк машинаси жарликка тушиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 2 июнь куни соат 10:00ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Ургут тумани Омонқўтон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1031-километрида ҳаракатланиб келаётган «Газель» юк машинасининг радиатор суви қайнаб, тик баландликда тўхтаган.

Ҳайдовчи машинани қўл тормозига қўйиб, сувга тушган вақтда, у ҳаракатланиб, жарликка тушиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Фақат машина жиддий шикастланган. Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top