Ўзбекистон | 11:23 / 18.06.2021
2213
1 дақиқада ўқилади

Ангрен шаҳрида 10 тонна спиртли ичимликлар ноқонуний савдоси олди олинди

Ангрен шаҳрида спиртли ичимликлар ноқонуний айланмасининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ангрен шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “S.” МЧЖ раҳбари Д. И. ва фуқаро А. С.лар олдиндан тил бириктириб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 тонна спирт маҳсулотини ҳар бир литрини 28 минг сўмдан ҳисоблаб фуқаро Ў.га 280 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186¹-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид