Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВнинг фаоллиги орқалигина нооқилона давлат харидларининг олди олинади - Адлия вазири ўринбосари
Kun.uz мухбири Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш тўғрисидаги президент фармони бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги томонидан тилла ручкалар хариди бўйича эълон берилиши жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгани, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан харид амалга ошириш қачон назоратга олиниши ҳақидаги савол билан мурожаат қилди.
Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев ушбу ҳолатлар бўйича назорат қилувчи органлар Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси эканини билдириб, ҳали бундай ҳолатлар бутунлай йўқ бўлади дейишга эрта эканини таъкидлади.
“Лекин коррупциянинг энг катта кушандаси – бу очиқлик. Оммавий ахборот воситаларининг фаоллиги орқалигина биз келгусида нооқилона фойдаланишларнинг олдини олишимиз мумкин бўлади” – дейди Худоёр Мелиев.
Аксилкоррупция агентлиги директорининг ўринбосари Умида Тўхташева эса бу ерда муаммо нормативлар белгиланмаганида эканини таъкидлади.
“Шаффофлик орқали сиз шу нарсадан хабар топяпсизми, шу нарсага эътироз билдиряпсизми, солиқ тўловчи сифатида сизнинг ҳаққингиз бор. Шундай эътирозлар келгусида мана шундай нормаларнинг ишлаб чиқилишига хизмат қилади” – деди Агентлик расмийси.
Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлиги ҳар бири 15 млн сўмлик тилла қопланган иккита ручка хариди бўйича эълон берганди. Кейинроқ вазирлик эълондаги 15 млн сўм якуний нарх эмаслигини, таклифларга қараб арзонроққа ҳам харид қилиниши мумкинлигини, шунингдек ушбу харид вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:50 / 18.05.2026
Учта давлат ташкилотининг 23 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидларида қоидабузарликлар аниқланди
11:57 / 29.04.2026
АЭСларнинг “қайтиши” уранга талабни ва бу соҳага инвестиция заруратини оширмоқда — Худоёр Мелиев
19:17 / 16.04.2026
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
19:05 / 28.03.2026