Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тадбиркор фаолиятини ноқонуний текшириб жаримага тортилган солиқчининг апелляция шикояти вилоят судида рад этилди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида махсус гувоҳномасиз тадбиркор фаолиятини текширган солиқ ходими туман суди қарори билан 2,5 миллион сўм жаримага тортилганди. Жиноят ишлари бўйича вилоят суди Китоб туман судининг қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилояти масъули Шероз Шодиев Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил 24 июнь куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида Китоб туманида махсус гувоҳномасиз тадбиркор фаолиятини текширгани учун жаримага тортилган солиқ ходимининг апелляция шикояти кўриб чиқилган.
Суд иш тафсилотларини ўрганиб чиқиб, апелляция шикоятини рад этган. Китоб туман судининг махсус гувоҳномасиз тадбиркор фаолиятини текширган солиқ ходимига 2,5 миллион сўм жарима белгилаш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган.
Қайд этилишича, Китоб тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектори У.Т. махсус гувоҳномага эга бўлмаган ҳолда инспекциянинг 2020 йил 25 сентябрдаги буйруғини асос қилиб туманда фаолият олиб бораётган МЧЖлардан бирида камерал солиқ текшируви ўтказган.
Шероз Шодиевнинг таъкидлашича, Солиқ кодексининг 137-моддасига кўра, камерал солиқ текшируви солиқ текширувлари турларига киради. Шу сабабли қайд этилган қонунбузилиш ҳолати юзасидан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Китоб туман давлат солиқ инспекцияси ходими У.Т.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Китоб туман судида кўриб чиқилган ва унинг 2021 йил 31 майдаги қарори билан ҳуқуқбузарга 2 миллион 450 минг сўм жарима жазоси қўлланган.
«Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишлар учун талаблар белгиланган. Жумладан, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига рухсат берилгани тўғрисидаги махсус гувоҳнома мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади», дейди Шероз Шодиев.
Мавзуга оид
14:04 / 20.02.2026
Суд қарорлари ижросини тўхтатиш тартиби қатъийлаштирилиши мумкин
11:52 / 14.08.2025
Абитуриентларнинг апелляция аризаларини топшириш шартлари эълон қилинди
14:35 / 18.02.2025
“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади
11:50 / 18.02.2025