Жамият | 13:17 / 04.08.2021
2261
2 дақиқада ўқилади

Ургутда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган икки киши ушланди

Самарқанд вилояти Ургут туманида ИИБ ходимлари томонидан гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган икки киши қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 июл куни Самарқанд вилояти ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Ургут тумани Жартепа маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, Ургут тумани Мирзабоғлон Чеп маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Э.Ё. 6 миллион сўм эвазига Г. исмли аёлга 35 грамм миқдоридаги «опий» гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинган.

Олиб борилган суриштирувлар натижасида Э.Ё. ушбу гиёҳванд моддасини Қуйиқишлоқ қишлоғида яшовчи 1975 йилда туғилган М.Т. дан олгани аниқланган. Шундан сўнг М.Т.нинг яшаш манзили тегишли тартибда кўздан кечирилганда унинг турмуш ўртоғи 1974 йилда туғилган С.Г. нинг ёнидан героин моддаси топилиб ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жинояти иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид