Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бек тўпи» рўпарасида автокран ва юк автомобили тўқнашди
Бугун, 13 август куни соат 05:30ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ТҲАЙ кўчасида жойлашган "Бек тўпи" савдо маркази рўпарасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Н.И. бошқарувидаги "Volvo" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.Ф. бошқарувидаги "Zoomlion" русумли автокран иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада автокран ҳайдовчиси А.Ф.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ҳодиса жойида тирбандликларни бартараф қилиш чоралари кўрилаётгани айтилган.
Мавзуга оид
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026
Заҳарланган болалар ва безори “ёш бойваччалар” — ҳафта дайжести
17:52 / 28.02.2026
Фото: Сержант Ҳосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди
06:22 / 28.02.2026