Интернетда тарқалган фото ва видеоларда ҳалокатга учраган самолёт бўлаклари ва камида бир нафар жабрланувчини кўриш мумкин.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz саволига жавобан айни пайтда вазирлик вакиллари воқеа жойида ўрганишлар олиб бораётгани ва тез орада бу ҳақда аниқ маълумот берилишини маълум қилди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Фото: Topnewsuz / Telegram

Gazeta.uz'нинг Сурхондарёдаги манбаси икки нафар афғонистонлик ҳарбий Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалига ётқизилганини маълум қилган.

Манбага кўра, бунга қадар Афғонистоннинг яна уч ҳарбийси бу муассасага ётқизилган. Бу уч ҳарбий аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида тиббий ёрдам сўрагани айтилган шахслар бўлиши мумкин.

Нашр манбаси РШТЁИМ Термиз филиалида даволанаётган беш нафар афғонистонлик аскарнинг саломатлиги ҳолати ўртача эканини билдирган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, самолётдагилар парашют билан сакрашга улгурган бўлишлари мумкин. Қурбонлар бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.

Gazeta.uz, шунингдек, ўзбекистонлик бир нафар ҳарбий ҳам касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган. Бу Афғонистон самолётининг қулаши билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги номаълум.

Daryo.uz'га кўра, Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси вакили нашр мухбири билан суҳбатда Шерободга Афғонистон самолёти қулаганини қисман тасдиқлаган.

“Кўзим билан кўрганим йўқ, аммо самолёт бор дейишди. [...] Тошкентдан етиб келган 25 нафар эксперт самолёт қулаши билан боғлиқ ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритади. Шундан кейин самолёт қандай қулагани бўйича маълумот бера оламиз”,