Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Македония Россия дипломатини персона нон грата деб эълон қилди
ОАВнинг хабар беришича, гап Россия элчихонаси ҳарбий атташесининг ўринбосари ҳақида бормоқда.
Шимолий Македонияда Россия дипломатларидан бири персона нон грата деб эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Буяр Османи айтди.
Дипломат Шимолий Македонияни тарк этиши лозим.
«Ушбу маълумот конфиденциал тусга эга бўлгани сабабли тафсилотларни айта олмайман», — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган А1 телеканали.
ОАВнинг хабар беришича, гап Россия элчихонаси ҳарбий атташесининг ўринбосари ҳақида бормоқда.
Шимолий Македония май ойида ҳам россиялик бир нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборганди.
Мавзуга оид
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
09:15 / 26.06.2026