Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқарога томорқа учун ер олиб беришини айтиб пул олган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фуқарога томорқа учун ер олиб беришни ваъда қилиб пул олган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан Жарқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро А.Ҳ. тумандаги «Н.» фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 27 сотих ерни бошқа бир фуқарога томорқа сифатида сотишни режалаштириб, олдиндан 67 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026