“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев мукофотга лойиқ деб топилган ҳар бир ишчи-ходимга кўкрак нишонини шахсан тантанали равишда топширди.

Бошқарув раиси бу эришилган ажойиб натижалар учун мукофот бўлибгина қолмай, олдинда турган вазифалар ижроси йўлида мотивация эканини билдирди.

Бошқарув раиси кўкрак нишони билан тақдирланган ходимларнинг нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳурматга сазовор эканини билдирди.

Уларга келгусида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарни замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, шунингдек, маънавий барқарорликни сақлашдаги ишларига муваффақиятлар, соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик тилади.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, нефть базаларида самарали фаолият олиб бораётган 140 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Бошқарув раисининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ