Андижон вилоятидаги мавжуд 767 та таълим даргоҳларида ҳам ана шундай тадбирлар ташкил этилиб, синф хоналари билимга чанқоқ ўқувчилар билан тўлди.
Янги ўқув йилида ҳудуддаги умумтаълим мактабларига 583 836 нафар ўқувчи жалб этилди. Уларга 40 719 нафар педагог ходим таълим-тарбия жараёнини олиб боришга киришишди.
Жорий ўқув йили вилоятда 52 390 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилиниб, улар учун 12 турдаги Президент совғалари топширилди.
Kun.uz мухбири Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабидаги ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбирини тасвирга туширди.































