Манбанинг маълум қилишича, бугун 5 сентябрь куни тонгги М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан ўтувчи 1283-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган Қашқадарё вилоятида яшовчи шахсга тегишли Nexia машинаси бошқарувни йўқотиб 15 метр чуқурликдаги жарликка қулаган.

Kun.uz манбасига кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисасига Nexia машинаси юқори тезликда ҳаракатлангани сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким вафот этмаган. Ҳайдовчи тан жароҳатлари олган.