Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда экополиция учун автомобиллар тақдимоти бўлиб ўтди
Бутунжаҳон тозалик куни доирасида, 2021 йил 18 сентябрь куни Бобур номидаги "Экобоғ"да экологик назорат гуруҳи учун автомобиллар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология қўмитаси хабар қилди.
Жорий йил 24 август куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида экология соҳасига оид видеоселектор ўтказилганди. Унда Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилиб, экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифаларини амалга ошириши ва ушбу Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритиши таъкидлаб ўтилганди.

Экополиция Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатиб ўтилганидек:
- транспорт воситаларидан чиқинди ёки бошқа нарсаларни ташлаб юборганлик учун;
- жамоат жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиши оқибатида атрофдаги фуқаролар саломатлигига таъсир этганлик учун;
- белгиланмаган жойларда турли хилдаги чиқиндиларни (сигарет қолдиғи, писта пўчоғи, турли қоғоз, шиша, целлофан ва пластик буюмлар) ташлаган(улоқтирган)лик учун;
- шаҳар ва шаҳар атрофидаги маҳалла, хиёбон, боғлар ва йўл бўйларидаги ўсимлик дунёсига зарар етказганлик учун;
- чиқинди ва хазонларга ўт қўйиб, ёқиб юборганлик учун;
- табиат жониворларига озор берганлик учун қатъий чора кўриш ва жаримага тортиш ваколатига эга бўлади.
Мавзуга оид
14:58 / 27.12.2025
Себзорда автомобил ёниб кетди: жароҳатланганлар йўқ
13:32 / 24.12.2025
Ўзбекистонда 11 ойда 10 турдаги енгил автомобил ишлаб чиқарилди
11:04 / 23.12.2025
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
11:08 / 19.12.2025