Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган мактаблардан бирининг директори ўқитувчиларга дарс соатларини сотишга урингани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада Ғузор туманидаги 49-мактаб директори дарс соатларини сотишга урингани маълум қилинган.
Қайд этилишича, мазкур хабар юзасидан жорий йил 25 сентябрь куни хабар Ғузор тумани прокуратурасининг жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни рўйхатга олиш китобига қайд этилган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари бошланган.
Китобдаги мактаб таъмири учун ўқитувчилар ва ота-оналардан пул йиғилгани айтилди
Қашқадарёда мажбурий меҳнатга йўл қўйган мактаб директори 21,6 млн сўм жаримага тортилди

















