Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг аксарияти ўрта махсус маълумотли экани маълум бўлди
Ўзбекистонда корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг аксарияти ўрта махсус маълумотли. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг маълумот даражаси бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- олий маълумотли — 28,9 фоиз;
- ўрта махсус маълумотли — 55,6 фоиз;
- ўрта ва тўлиқсиз ўрта маълумотли — 15,5 фоиз.
Аввалроқ, иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тасдиқланганди.
Олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиши мумкин.
Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ОТМ кенгаши томонидан белгиланади.
Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади.
Мавзуга оид
15:04 / 26.01.2026
Саноат корхоналари тақсимоти: энг кўп корхона озиқ-овқат ишлаб чиқаришда
13:12 / 19.01.2026
Ўзбекистонда 474,9 минг корхона: энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келяпти
10:16 / 19.01.2026
Кичик бизнес етакчи: корхоналарнинг 85 фоизи микрофирмалар
09:41 / 17.01.2026