Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда такси ҳайдовчиси пиёдани уриб қочиб кетди. Ёрдамга муҳтож пиёда воқеа жойида вафот этди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида такси ҳайдовчиси пиёдани уриб қочиб кетган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган ва ёрдамга муҳтож бўлган пиёда воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 6 октябрь куни соат 5:00ларда Қарши-Бешкент йўлида машина уриб юборган шахснинг жасади топилган. Шундан сўнг вилоят бўйлаб тўсиб ушлаш тадбири эълон қилиниб, пиёдани уриб қочиб кетган машинани ушлаш бўйича ишлар олиб борилган. Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида пиёдани уриб юбориб қочиб кетган машина ва унинг ҳайдовчиси топилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, пиёдани уриб қочиб кетган машина ҳайдовчиси таксичилик билан шуғулланган ва ўша куни тонгда Қаршидан Бешкентга йўловчи олиб кетаётган бўлган. Ҳайдовчи эътиборсизлик билан пиёдани уриб юборгандан сўнг, машинада бўлган йўловчилар унга ёрдам кўрсатиш кераклигини айтишган. Аммо ҳайдовчи тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилганини айтиб йўлида давом этган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026